Айоллар жинсий касалликлари киста


Тухумдон кистаси турмушга чиқмаган қизларда ҳам, ҳомиладор аёлларда ҳам учраётган экан. Ҳўш, бунинг сабаби нима? Тухумдон кистаси аслида қандай юзага келади? Бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Мутахассис: тиббиёт фанлари номзоди Севара Мирходжаева

ТУХУМДОН КИСТАСИ ҚАНДАЙ ЮЗАГА КЕЛАДИ?
Хавфсиз ўсма ҳисобланган киста (пуфак) организмда гормонал ўзгаришлар рўй берса ёки жинсий аъзоларда сурункали яллиғланиш (шамоллаш) касалликлари тўлиқ даволанмаса юзага келади. Баъзан турли инфекциялар сабаб бачадон шиллиқ қавати, тухумдон ва бачадон найларининг атрофи яллиғланади. Оқибатда эса шиллиқ қават зарарланиб, бунинг ҳисобига ўша ерда суюқлик йиғилади. Бу эса киста пуфагини ҳосил қилиши мумкин. Баъзи таҳминларга кўра, ҳайз циклининг тартибсизлиги, қаттиқ асабийлашиш, аёлнинг зарарли одатлари ҳам киста келиб чиқиш ҳавфини юзага келтиради.

БЕЛГИСИ ҚАНДАЙ?
Тухумдон кистасини ҳайз олди оғриқлари ёки жинсий аъзолар шамоллаши билан фарқлаб олиш учун безовталикларга диққат қилинг. Ўсманинг дастлабки белгиси қориннинг пастки соҳасида санчиқли оғриқ билан намоён бўлади. Бунда қорин катталашгандай бўлиб, тушунарсиз босимни ҳис этасиз. Айрим ҳолларда ҳайз цикли ўзгариб, ой кунларида бел ва қовуғ соҳасида оғриқ кучаяди. Бундан ташқари тез-тез пешоб ажралиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин бўшлиғининг қаттиқлашиши ҳамда юрак уриши тезлашиши мумкин.

ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ ИШОНЧЛИМИ?
Тўғри таҳлил ярим даво дегани, бежиз эмас. Агар юқоридаги каби безовталиклар бўлса, ўзбилармонлик қилиб УТТ текширувига эмас , дастлаб мутахассис ҳузурига йўл олинг. Шикоятларингиздан келиб чиқиб, шифокор қон ва пешобнинг умумий таҳлили ҳамда УТТ текшируви ўтказилишига кўрсатма беради. Кистани хавфли ўсмадан ажратиш имкони қийинлашса, компьютер томографияси буюрилади. Баъзан киста тури ва даражасини аниқлаш учун лапароскопия амалиёти ўтказилиб, жараённинг ўзидаёқ ўсма олиб ташланиши мумкин. Ҳасталик белгиси бачадондан ташқари ҳомиладорлик билан ўхшаш бўлгани учун айрим ҳолларда ҳомиладорликни аниқлашга доир тест ҳам ўтказилади.

МУОЛАЖА УЗОҚ ДАВОМ ЭТАДИМИ?
Бунинг учун киста турини аниқлаштириб олиш лозим. Тиббиётда тухумдон кистасининг асосан эндометриод ва фоликуляр турлари учрайди. Шифокор аниқланган киста турига кўра муолажа йўналишини белгилайди. Шуни унутмангки, кистанинг турига кўра муолажа давомийлиги фарқланиши мумкин. Хусусан:

• Организмдаги гормонал ўзгаришлар туфайли пайдо бўлган кисталар, асосан, дори воситалари ёрдамида даволанади. Бунда ўсма сўрилиб кетади. Агар киста кучли яллиғланишдан сўнг юзага келганлигини аниқланса, жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

• Эндометриодлик киста эса секин-аста ривожлангани боис яққол белгилар сезилмаслиги мумкин. Ҳайзнинг оғриқли ўтиши ва одатдагидан узоқ давом этиши кистанинг илк аломатлари бўлиш эҳтимоли бор. Бу ҳолатда, асосан, гормонал препаратлар буюрилади.

• Фоликуляр киста аёлларга қараганда, балоғат ёшидаги қизларда кузатилиб, гормонлар ажралишининг бузилиши оқибатида юз беради. Вақтида аниқланса, дори воситалари ёрдамида даволаш мумкин.

Ҳар бир аёл организми индивидуал эканлигини инобатга олиб, муолажа давомийлиги турлича белгиланиши мумкин.

ЯНА ҚАЙТАЛАНСА-ЧИ?
Ҳеч бир касалликка нисбатан қатъий қайталанмайди деган ташҳис қўйилмайди. Хасталикнинг такроран юзага келиш эҳтимоли ташқи омиллар ёки организмдаги ўзгаришлар туфайли содир бўлиши мумкин. Тухумдон кистасининг ўлчами ва турига кўра бемор ҳар 3-6 ойда шифокор кўригидан ўтиб туради. Мутахассис даволаниш ниҳоясига етказилганини айтгач, профилактика мақсадида бир йилда бир марта шифокор кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқдир.

ҚИЗЛАР НЕГА “КИСТА” БЎЛАДИ?
Болаликда ўтказилган инфекцион касалликлар, гелминтоз, лябля, камқонлик, қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар асорати ҳамда иммунитет сусайишига ҳисобига жинсий аъзолар меъёрида ривожланмаслиги мумкин. Бу эса тухумдон кистасини келтириб чиқарувчи омилдир. Ангина, тишлар яллиғланиши оддий кўрингани билан инфекция ўчоғи ҳисобланади. Агар балоғат ёшига етган қизингизда ҳайз цикли меъёрида бўлмай, турли ўзгаришлар билан кечса, назоратга олинг. Бордию киста аниқлангудай бўлса, ваҳима қилмай, мутахассисга учраб, даво чораларини бошланг. Керакли дори воситалари ёрдамида киста бартараф бўлиб, асорати қолмайди. Даволангандан сўнг турмуш қуриш, фарзанд кўриш масаласида ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

ҲОМИЛАДОРЛИКДА “ЁРИЛИБ” КЕТМАЙДИМИ?
Киста мавжуд бўлса, ҳомиладорлик юз бериши мушкул. Бордию ҳомиладорлик вақти бу каби ҳолат аниқланса, уни киста эмас ўсимта деб аташади. Ўсимта ортиқча безовталикларни келтириб чиқармаса ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасида жарроҳлик амалиёти ёрдамида олиб ташланади. Йўқса, ҳомила катталашиши ҳисобига киста эзилиши, ёрилиши ёки буралиб қолиши мумкин. Бу эса она ва бола ҳаёти учун хавф туғдиради.

КЛИМАКС ДАВРИДА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
Айрим аёллар наздида климакс даврида юзага келган ёки аниқланган кисталар ўз-ўзидан сўрилиб кетади. Аслида эса 40 ёшдан сўнг организмда турли ўсимталар юзага келиш мойиллиги ортади. Климакс аёл организмида бир қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бу эса тухумдондаги хавфсиз ўсмани хавфли кўринишга айлантириб юбориши мумкин. Қолаверса, уй шароитида мустақил даволаниш ҳам нотўғри! Климакс бошландими, киста ҳам борми вақтни кетказмай мутахассис ҳузурига йўл олинг. Ҳавотирланманг, давоси оддий ва ишончли.

“КИСТА ЎЗ-ЎЗИДАН СЎРИЛАДИ”МИ?
Тиббиётда оддий кисталар 2 ой мобайнида даволанади. Шу вақт ичида ҳажми кичрайиб борса, муолажа давом эттирилади. Акси бўлиб, киста ўлчами ўзгармаса ёки катталашиб борса, жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Даволовчи шифокор беморнинг шикояти ва умумий аҳволига кўра ҳар 10 кун ёки хафтада бир марта тиббий текширув ўтказади.

Жарроҳлик амалиётидан қўрқманг!
Бугунги кунда ультратовушли скальпель, лазер муолажаси, лапораскопия каби жарроҳликнинг замонавий усуллари қўлланилаётган бўлиб, бемор одатдагидан тезроқ соғайиши учун имкониятлар мавжуд.

“ИССИҚ” МУОЛАЖАЛАР МУМКИНМИ?
Ҳалқ табобатига мурожаат қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. “Кистага қарши “гиёҳ ёки дамламаларнинг ҳаммаси ҳам фойда бермаслигини унутманг. Уй шароитида иссиқ ванна қилиш, турли қайнатмаларда чайиниш ҳам тавсия этилмайди. Киста хавфсиз ўсма бўлгани билан турли омиллар сабаб хавфли турга айланиши ҳеч гап эмас.

ҲАСТА БЎЛМАЙСИЗ, ҚАЧОНКИ.
• Жинсий аъзоларда яллиғланиш ҳолатларига йўл қўймасангиз;
• Безовталиклар, ҳайз оғриқлари, тана вазнига диққат қилсангиз;
• Қиндаги ажралма рангига, қачон ва қай тарзда юз бераётганига эътибор берсангиз;
• Бир йилда 2 марта гинеколог кўригидан ўтсангиз, нафақат тухумдон кистаси балки аёлларга ҳос бошқа касалликлардан ҳам ҳоли бўласиз.

БАЛАНИТ ВА БАЛАНОПОСТИТ Баланит – жинсий олат (закар) бош қисмининг яллиғланишидир. Ушбу касалликка чалинган беморда олат боши соҳасида ачишиш, қичишиш аломатлари, лоҳаслик, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, баъзан чов соҳасида лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади. Баланитнинг оддий, диабетик, гангреноз, ҳалқасимон эрозияли, йирингли-ярали турлари бор.

Баланит одатда постит – жинсий олат чекка кертмаги ички қаватининг касалланиши билан кечади, пгунинг учун иккаласи бирга – баланопостит деб аталади. Демак, баланопостит жинсий олат бош қисми териси ва чекка кертмаги ички қаватининг яллиғланишидир. Олат боши ва кертмаги орасида смегма йиғилиб қолиб, унга микроблар тушиши баланопоститга олиб келади. Шунингдек, бу касаллик захм ва сўзак асоратлари, фимоз туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин.

Ўткир баланопоститда олат боши ва кертмагида оғриқ, қичишиш, ачишиш аломатлари пайдо бўлиб, шу соҳа маддалайди. Олди олинмаса, сурункали баланапоститга ўтиши мумкин. Баланопоститнинг оддий, диабетик, эрозияли турлари бор.
Касалликнинг илк аломатлари пайдо бўлиши билан дарҳол урологга мурожаат этиш зарур. Касалликнинг кечиши ва хилига қараб даво тайинланади. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш муҳимлигини унутманг!

Жинсий азо касалликлари>>>

ЗАХМНИНГ ЗАРАРЛАРИ
Афсуски, сўнгги йилларда жинсий йўл билан юқадиган касалликлар сони бир мунча кўпайгани кузатилмоқда. Шулардан бири захм (сифилис) бўлиб, Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили тахминан 12-13 миллион киши ушбу хасталикка чалинар экан. Захм сурункали, юқумли таносил касаллиги бўлиб, уни оқиш трепонема қўзғатади. У ўзига хос клиник кечиш даврига эга, фаол клиник кўриниш даври билан яширин давр алмашиниб, бу вақтда терида билинар-билинмас яллиғланишлар ва чуқур специфик инфекцион гранулемалар пайдо бўлади. Бу гранулемалар кейинчалик некротик йўл билан ириб парчаланиши оқибатида уларнинг ўрнида чандиқ қолиши кузатилади.

Захм хасталигининг иккита тури мавжуд, улар туғма ва орттирилган захм деб аталади. Агар янги туғилган чақалоқда захм борлиги аниқланса, бу онасидан ўтган ҳисобланади ва туғма захм деб аталади. Орттирилган захм эса ҳаёти давомида захм касаллигини юқтирган беморларда кечади.

Захмнинг клиник белгилари беморда касаллик қайси даврда кечаётганлиги билан характерланади. Касалликнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи даврлари бор. Бирламчи даврида бемор танасининг захм қўзғатувчиси юққан жойида ҳажми мош донасидан то танга шаклидек катталикда бўлган яра ёки эрозиялар ҳосил бўлади. Касалликнинг бу аломатла
ри оғриқсиз бўлганлиги сабабли беморни безовта қилмайди.

Кейинчалик эса чов соҳасида лимфа безларининг катталашиши кузатилади. Маълум вақтдан, яъни 2-3 ҳафтадан кейин касаллик қўзгатувчиси қонга ўтади. Шундай қилиб, умуий ҳисобда 4-8 ҳафтадан сўнг яра ва эрози- ялар битади, касаллик иккинчи даврга ўтади. Иккиламчи давр 2-4 йил давом этади. Бу вақт мобайнида тери ва шиллиқ қаватларида қизил тугунчали тошмалар тошади, улар дам йўқолиб, яна тошиши мумкин.

3-5 йилдан сўнг захмнинг учинчи даври бошланади. Бемор танасида дўмбоқчалар, гуммалар пайдо бўлади. Бунинг оқибатида эса юрак, қон томир, жигар, буйрак, бош ва орқа мия тўқималари емирила бошлайди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бу даврда захм касаллиги билан оғриган беморлар атрофдаги кишиларга касаллик тарқатувчи манба бўлиб ҳисобланади.

Захм аеосан жинсий алоқа орқали юқади, тартибсиз жинсий ҳаёт кечирадиган кишининг бу касалликни юқтириш эҳтимоли катта. Сўнгги йилларда захмнинг қон орқали юқиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Аммо гематология институтларида керакли чора-тадбирлар қўлланилиб, беморларга қуйиладиган қонлар турли юқумли касалликларга текширилмоқда.

Касалликка бактераскопик, бактериологик ва сериологик таҳлил орқали ташхис қўйиладм. Бугунги кунда бундай ташхис қўйиш усуллари республикамизнинг барча тери-таносил касалликлари диспансерларида амалга оширилмоқда. Агар ушбу касаллик билан оғриган беморлар ўз вақтида шифокорга мурожаат этиб, керакли муолажаларни олсалар, бутунлай соғайиб кетадилар. Беморлар 3 йил давомида шифокор назоратида бўладилар.

Захмга чалинмаслик учун аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш лозим. Яъни, беморнинг артинадиган сочиғи, овқатланадиган идиш-товоғи ва фойдаланадиган орасталик буюмлари ҳам алоҳида бўлиши керак. Қолаверса, бетартиб жинсий алоқадан тийилиш муҳим аҳамиятга эга.

Хотин-қизлар касалликлари, аёллар касалликлари, гинекологик касалликлар – Хотин-қизлар организмининг анатомик ва физиологик хусусиятларига боғлик касалликлар бўлиб, гинекология фани ўрганади. Бу касалликлар жинсий тизимга тегишли бўлса-да, у бутун организмга таъсир қилади. Барча аъзо ва тизимлар бир-бири билан узвий боғлиқлиги туфайли Х.-қ. к. га бутун организмнинг касаллиги деб караш лозим; гинекологик касалликлар, ўз навбатида, бошқа аъзо ва тизимлар касалликлари оқибатида ҳам юзага келиши мумкин. Бунда турли специфик ва носпецифик инфекциялар, болаликда бошдан ўтказган касалликлар, эндокрин хасталиклар, моддалар алмашинувининг бузилиши, ҳаётий муҳим аъзолар патологияси асосий аҳамиятга эга. Х.-к. к. бир неча гуруҳларга бўлинади: яллиғланиш касалликлари, ҳайз фаолиятининг бузилиши, ўсма касалликлари, жинсий аъзолар ривожланиши ҳамда жойлашуви аномалияси ва бошқа(лар) Хотин-қизларда кўпроқ яллиғланиш касалликлари кузатилади. Бу кўп жиҳатдан репродуктив тизимнинг фаолияти билан боғлик бўлиб, ҳайз, аборт ва, айниқса, туғруқ жараёнида аёл организмида инфекция ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади. Бундан ташқари специфик инфекциялар, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар – захм, сўзак, трхомонада (қ. Трихомоноз), сўнгги йилларда ОИТС, хламидиялар ва вируслар Х.-қ. к. нинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Кўп ҳолларда Х.-к. к. ни стафилококк, стрептококк, замбуруғлар ва бошқа(лар) кўзғатади. Оғир кечувчи Септик ҳолатларда, асосан, 2 ва ундан ортиқ турдаги Микроорганизмлар касаллик қўзғатувчи сифатида иштирок этади. Жинсий аъзоларнинг яллиғланиши касалликларига бошқа аъзолардаги яллиғланиш жараёнлари ангина, синуситлар, буйрак касалликлари ва ҳ. к. ҳам сабаб бўлиши мумкин. Яллиғланиш қайси аъзода ривожланишига кўра кольпит (қинда), эндометрит (бачадонда), сальпингит (бачадон найида), офорит (тухумдонда) ва бошқа(лар) фарқ қилинади. Бу касалликларда тана ҳароратининг кўтарилиши, интоксикация, бош оғриши, умумий аҳволнинг ўзгариши билан бирга маҳаллий белгилар – қорин пастида оғриқ бўлиши, оғрикнинг ўзига хос тарқалиши (иррадиация), киндан ажралмалар (оқчил) келиши, баъзан ҳайз фаолиятининг бузилиши каби аломатлар кузатилади.

Х.-қ. к. нинг кўпчилиги ҳайз фаолиятининг бузилиши – гиперменструал синдром (ҳайз қони миқдорининг ортиши) ёки, аксинча, гипменструал синдром (ҳайз қонининг камайиши ёки хайзнинг сийраклашуви), дисфункционал қон кетиши ва бошқалар билан боғлиқ.

Х.-қ. к. дан жинсий тизимнинг хавфли ва хавфсиз ўсмалари кўп, улар, асосан, тухумдон ва бачадонда кузатилади, бошқа жинсий аъзоларда эса кам учрайди. Жинсий аъзоларнинг ўсма касалликларини онкология ўрганади.

Гинекологик амалиётда жинсий тизимнинг раколди касалликларини олдини олиш муҳим, чунки улар вақт ўтиши билан ракка айланиши ҳам мумкин. Ўсмалар ҳам, раколди касалликлар ҳам, одатда, кўзга яққол ташланмайдиган белгиларсиз кечади, шу сабабли аёллар йилига икки марта акушер-гинекологга кўриниб туришлари лозим.

Қиз болалар ва ёш кўчаларда ҳам жинсий тизим касалликлари кузатилади. Бу, ҳайз фаолиятининг бузилиши ва жинсий аъзолар ривожланишидаги аномалиялардир. Бунга асосан унинг болалигида бошидан кечирган турли касалликлари, ноқулай турмуш тарзи, ҳатто у она корнидалигидаёқ онасининг бирор-бир жиддий касаллик билан оғриганлиги сабаб бўлиши мумкин. Ҳайз фаолиятининг бузилиши қизларда ҳайзнинг кеч ёки эрта бошланиши, номунтазамлиги, қон кетиши ва ҳ. к. лар билан кечади. Даволаш чоралари қанча эрта бошланса, шунча самаралироқ бўлади.

Жинсий тизим аъзоларининг ривожланиши ва жойлашуви аномалиялари ҳам катта гуруҳни ташкил этади; булар кизлик парда, кин, бачадон бўйин соҳасидаги битишмалар, бачадоннинг баъзан иккита ва ҳ. к. бўлиши. Бу аномалиялар жарроҳлик йўли билан даволанади. Жинсий аъзолар жойлашуви аномалиялари (бачадон, қин деворларининг турли йўналишда пастга силжиши, ҳатто тушиб қолиши), кўпинча, туғруқ асоратлари, баъзан чаноқ тубининг туғма заифлиги, оғир жисмоний меҳнат оқибатида юзага келади, бу, одатда, ёши каттароқ аёлларда кузатилади. Булар жарроҳлик усулида даволанади.

Ҳомиладорликнинг асоратли кечиши билан боғлик баъзи патологиялар (ҳомиладорликнинг эрта мудцатларида ҳомиланинг тушиб қолиши, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, елбўгоз), баъзи туғруқ асоратлари (оқма яралар, қўшни аъзолар шикастлари) ҳам гинекологик касалликларга киради.

Х.-к. к. ичида алоҳида гуруҳни нейро эндокрин синдромлар ташкил этади; бу, асосан, гпоталамо-гипофизар патологиялар билан боғлиқ. Булар гинекологик ҳамда эндокринологик йўл билан даволанилади.

Аёллар жинсий тизими касалликларининг олдини олиш ва даволашни республикамиздаги таркибида аёллар консультацияси бўлган туғруқ мажмуи ва оилавий поликлиникалар амалга оширади. Тошкентдаги акушерлик ва гинекология илмий текшириш институти, шунингдек, унинг вилоятлардаги филиаллари ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнларининг асоратсиз кечиши, оналар ва болалар муҳофазасини таъминлашда акушерлик ва гинекологик ёрдамни илмий ташкил этиш мақсадида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўтган 20-асрнинг 70 йилларида кўпчиликка фақат иккита жинсий алоқа орқали юқадиган касаллик маълум эди. Бизнинг давримизга келиб эса, уларнинг сони 25тадан ошган. Уларнинг баъзилари бутунлай бедаво ҳисобланиб, тиббиётчилар ҳалигача уларга қарши самарали даъвони ярата олишмади. Барчага маълуму машҳур орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИВ) ва генитал герпес вируси шулар жумласидан.

Қизиғи шундаки, инсон папиллома вируси, сифилис ва генитал герпес хасталиклари фақатгина тери орқали юқиб, бу ҳолда махсус ҳимоя воситалари (презервативлар) ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.

Энг ёмони, бу каби хасталикларга чалинган ҳар уч беморнинг икки нафари ҳали 25 ёшга тўлиб улгурмаганлардир. Дунё бўйлаб ҳар 15 сонияда бир киши ана шундай хасталикларга чалинади. Одамлар кўнгилхушлик қилиш истагининг шу қадар кучлилигидан олдида қандай аянчли ва оғир мусибатлар кутаётганига шунчаки кўз юмишади. Бу табиий ҳол албатта. Вужуд истак-хоҳишлардан ўт бўлиб ёнса, юрак қайноқ, ўтли муҳаббатни тусаб турса, фожеали қисмат ҳақида қандай бош қотириш мумкин?!

Эътиборингизга ҳавола этишни истаган қуйидаги маълумотлар ёшларни тизгинсиз нафс ортидан кетса уларни қандай натижалар кутишидан огоҳлантиради, бу йўлдан қайтаради, деган ниятдамиз.

ОИВ – инсон иммунитети етишмаслиги вируси бўлиб, орттирилган иммун танқислиги синдромининг сўнгги босқичи саналади. Бунда одам организмида кўп сонли хавфли ўсмалар пайдо бўлади, инфекция, турли вирус, бактерия, замбуруғлар келтириб чиқарувчи инфекциялар авж олади. Одатда соғлом кишилар организми уларга қарши етарлича кураша олувчи иммун тизимига эга бўлади.

ОИВ ҳолатидан эса оддийгина шамоллаш вируси ҳам инсон организмини адойи тамом қила олади. Унутмаслик лозимки, ОИТСни даволаш имконсиз, уни қимматбаҳо дори воситалари ёрдамида бир мунча вақт ушлаб туриш мумкин холос. Расмий маълумотларга кўра бугун дунйода 42 миллион нафардан зийод ОИТСга чалинган беморлар рўйхатга олинган (Яна миллионлаб беморлар ўзининг касал эканини билмайди ёки буни барчадан сир тутади). Улар сони ҳар куни камида 14 мингтадан ошиб бормоқда.

ОИТСнинг юқиш йўллари: қон орқали — жинсий алоқа, шприц, баъзида ҳомиладор аёлдан гўдагига.

Жинсий алоқа вақтида юқувчи касалликни трепонем микроорганизмлар келтириб чиқаради. Дастлаб хасталик бир ой муддат инкубатсион режимда яширин кечади. Шундан сўнг тери, шиллиқ қаватлар, ички органлар, суяклар ва асаб тизимини шикастлайди. Касаллик узоқ муддат, жуда мураккаб ва анчагина қимматга тушувчи даволанишни тақозо этади.

Касалликни хламидиоза – Чламидиа трачоматис келтириб чиқаради ва сийдик йўли касалликлари, эректил функциянинг сустлашуви ҳамда бепуштликка олиб келади.

Шунингдек, хламидиоз атеросклероза, суяклар заифлашуви, қон томир касалликлари, ҳаттоки, қандли диабетнинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади. Унинг кўрлика олиб келган ҳолатлари ҳам қайд этилган. Хламидиоз мунтазам равишда иммун тизимини заифлаштириб, организмнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучидан маҳрум этади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор онадан ҳомилага.

Мазкур инфекцион хасталикни гонококклар келтириб чиқаради. Улар сийдик чиқариш йўллари, кўз, оғиз бўшлиғи ва тўғри ичакнинг шилик қаватини шикастлайди. Унинг дастлабки аломатлари пешоб қилиш вақтидаги оғриқ ва сиқишлар, турли ажратмалар билан кўзга ташланади. Бу пайтда шифокорга мурожаат қилинса, хасталикни арзонроқ, осонроқ ва тезроқ даволаш мумкин. Акс ҳолда асоратлари оғирлашиб, суранкали тарзга ўтади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, шахсий гигиена воситалари — ичк кийим, мочалка, сочиқлар.

Энг кенг тарқалган сийдик йўли касалликларидан. Ер юзи аҳолисининг тахминан 10 фоизи ушбу хасталикка йўлиққан. Унинг тарқатувчиси бир ҳужайрали содда трихомонад паразитидир. Мазкур касаллик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин, ҳаттоки эркак ва аёллар бепуштлигига сабаб бўлади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, унитазга ўтириш.

Микоплазмоз – урогенитал зоналарнинг инфекцион-яллиғланиш жараёни бўлиб, микроорганизмларнинг Мйcопласма турига мансуб микроблар келтириб чиқаради. Улар жонли организмдаги ҳужайраларда паразитлик қилиб, мустақил яшашга лаёқатли эмас. Мазкур турдаги микроблар етарлича тадқиқ этилмаган.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.

Ушбу тери-таносил хасталигини уреаплазма деб номланган микроорганизмлар келтириб чиқаради. Статистик маълумотларга қараганда, 70 фоиз аёллар уларнинг тарқатувчиси ҳисобланади. Энг хавфли жиҳати, касалликликнинг аломатлари яширин тарзда кечади. Одатда уреаплазма унчалик фаол бўлмайди. Бироқ стресс ва иммун тизимини сусайтирувчи бошқа ҳолларда улар кучаяди. Илмий тадқиқотларда уреаплазмалар сперматозоидлар фаоллигини йўқотиб, уларни буткул йўқ қилиши исботланган.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.

Генитал герпес ёки иккинчи даражали герпес лабларда пайдо бўлувчи учуқни келтириб чиқарадиган герпес вирусининг (учуқ) “қариндоши” саналади. Бунда бутун организмга зарар етади. Жумладан, герпес жинсий аъзолар, тери, кўз, иммунитет кучсизланган тақдирда, жигар, ошқозон ва бош мияни шикастлайди.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, тананинг шикастланган қисмлари билан алоқа — қўл, лаб ва бошқалар.

Ушбу хасталик 20-асрнинг ўрталаридан кенг тарқала бошлади. Асосий аломатлари қаттиқ қичишиш, кулранг-кўкимтир доғлар, яралар, сочда циркаларнинг пайдо бўлиши.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, буюмлар орқали (чойшаб, кийимлар ва бошқалар).

Инсон папилломавируси энг замонавий хасталиклардан бири. Турли манбаларда репродуктив ёшдаги 70-95 фоиз инсонларда у қайсидир даражада ривожлангани қайд этилган. Айни пайтда касалликнинг юздан зийод тури аниқланган. Уларнинг фақатгина 40 тури ўта салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Қолганлари безарар ёки ёрқин аломатга эга эмас. Бачадон бўйни саратони хасталигининг ривожланишига ҳам ушбу касаллик сабаб бўлиши мумкин. Бунда инсон папилломавируси аввало жинсий алоқа йўли билан юқади ва кейинчалик саратоннинг авж олишига сабаб бўлади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа

Гепатит В (ҲБВ) дунё бўйлаб кенг тарқалган ва ўта юқумли хасталик. Ҳар йили ўртача 4 миллион киши мазкур касалликнинг оғир турига чалинади. Бу хасталик вируси қонда узоқ муддат сақланиб туриши ва илк аломатларини йиллар ўтганидан сўнг намоён этиши мумкин. Гепатит В вируси ташқи таъсирларга ўта чидамли. Қуриган қон томчиси, устара (лезвие) ёки игна учида бир ҳафтагача жон сақлаши мумкин. Бошқа инсонлар териси ёки шиллиқ қаватига тушиши биланоқ касаллик ривожланиши бошланади.

Илк аломатлари шамоллашга ўхшайди. Бир неча ҳафтадан сўнг эса иштаҳанинг кескин тушиб кетиши, ўнг қовурға ости қисмида оғриқ, қайд қилиш бошланади, пешоб ранги қуюқлашади, ахлат рангсизланади. Иммунитет кучли бўлган тақдирда, касаллик 90 фоизга йўқолади. Бироқ касаллик сурункали тусга кирса жигар ҳужайраларига шикаст ета бошлайди ва саратон авж олиши мумкин.

Гепатита Внинг юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор қони теккан буюмларга тегиниш, ҳомиладор аёлдан гўдакка.

Бугун кўпчилик саёқ юришни ҳуш кўрувчилар “хавфсиз жинсий алоқа” мавжудлигига ўзларини қаттиқ ишонтиришган. Улар ўйлаб кўрмайдиларки, бундай воситалар самара келтираётган бўлса, тери-таносил касалликлари қандай қилиб бу даражада авж олиб кетаяпти? Ишонч билан айтиш мумкинки, ҳимоя воситалари (презервативлар)нинг ишончлилигига ҳеч ким ҳеч қандай кафолат бера олмайди!

Унутманг! Жинсий алоқада турли касалликлардан сақланишнинг 100 фоизлик кафолати, бу — икки буткул соғлом эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқадир.

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!


Жинсий йўл билан юқадиган касаллик (ЖЙЮК)лар бир одамдан бошқа одамга асосан жинсий алоқа орқали юқади. ЖЙЮК ҳар қандай жинсий фаол бўлган эркак ёки аёлга ёши, ирқи ёки ижтимоий мавқеидан қатъий назар юқиши мумкин. Кишининг жинсий шериклари сони қанча кўп бўлса, унга ЖЙЮК юқиш хавфи шунчалик юқори бўлади.

Бугунги кунгача дунё бўйича йигирмадан ортиқ ЖЙЮК тури аниқланган. Уларнинг ичида энг кўп учрайдиганлари – бу сўзак (гоноррея), захм (сифилис), трихомоноз, хламидия, генитал герпес (пуфакли лишай), генитал сўгаллар (ўткир учли кандилома) ва ОИТВ/ОИТСдир.

ЖЙЮКлар вақтида аниқланиб, даволанмаса, жиддий оқибатларга олиб келишлари мумкин. Баъзи ЖЙЮК турлари бепуштлик, бачадон саратони, кўрлик, юрак хасталиклари, руҳий касалликлар, бўғимларнинг шикастланиши ва ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шу нарса истобланганки, ЖЙЮК билан касалланган одамда ОИТВ/ОИТС касаллигини юқтириб олиш хавфи юқорироқ бўлади.

Одам ЖЙЮК билан касалланганда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:

– қин, олат ёки йўғон ичакдан ғалати ажралмалар чиқиши;

– сийганда ёки жинсий алоқа пайтида оғриқ ёки ачишиш;

– эркакларда моякнинг оғриши;

– жинсий аъзолар ёки оғиз атрофида пўрсилдоқ, ярача, сўгал ва тошмаларнинг пайдо бўлиши ёки шишиб кетиши;

– иситма, бош оғриғи, мушакларни оғриши ва қовуқ, қўлтиқ ёки бўйин безларининг шишиб кетиши.

Аксарият ЖЙЮК турларининг белгилари бошланғич даврда яққол кузатилмайди, шунинг учун ЖЙЮК билан касалланган одам бутунлай соппа-соғ бўлиб кўриниши мумкин.

ЖЙЮК билан касалланганликни аниқлашнинг ягона йўли тиббий кўрикдан ўтиш ва лаборатория таҳлилларини (анализ) ўтказишдир. Баъзан белгилар ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин, лекин бу касаллик ҳам ўтиб кетди дегани эмас. Касалликдан одам охиригача даволанмаса, касаллик одам организмида қолади ва бошқа одамга ўтиши мумкин. Агар бирор киши ЖЙЮК билан касалланган бўлса, у ўз жинсий шериги билан тиббий кўрикдан ўтиши ва даволаниши лозим, акс ҳолда улар бир-бирларига касалликни яна юқтиришилари мумкин.

ЖЙЮКлар қандай тарқалади?

Аксарият ЖЙЮКлар жинсий алоқа орқали тарқалишига қарамасдан уларнинг баъзилари бошқа йўллар билан ҳам юқиши мумкин, жумладан:

– касалланган одам терисига тегиш;

– касалланган одамнинг қони, сўлаги, қин ажралмаси ёки эркак уруғи каби тана суюқликлари орқали;

– ишлатилган ёки нотўғри стерилланган игна, шприц ёки тиббий асбоблар орқали юқиш мумкин, агар улар касалланган тана суюқликларига теккан бўлса;

– баъзи ЖЙЮКлар онадан болага ҳомиладорлик ва туғруқ пайтида ўтиши ва болада жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

ЖЙЮКларнинг олдини олиш

ЖЙЮКларнинг олдини олишнинг энг яхши йўли жинсий алоқададан сақланишдир. Лекин ЖЙЮКларнинг олдини олиш ёки касаллик юқтириб олиш хавфини камайтиришнинг бошқа йўлари ҳам бор:

– фақатгина сизга содиқ бўлган одам билан жинсий ҳаёт кечириш;

– биттадан кўпроқ жинсий шериги бўлган одам билан жинсий алоқада бўлганда, ҳар доим презервативдан фойдаланиш;

– жинсий ҳаётни бошлашни иложи борича кечиктиришга ҳаракат қилиш, чунки жинсий ҳаётни бошлаганда одам қанчалик ёш бўлса, ЖЙЮКларга мойиллик шунчалик юқори бўлади.

Одамлар кўпинча ЖЙЮКни даволаш учун тиббиёт ходимларга мурожаат қилишдан кўрқишади ёки уялишади, ваҳоланки ЖЙЮКларнинг аксариятини даволаса бўлади.

Касалланган одам шифокорга қанчалик эрта мурожаат қилса, касалликнинг тузатиб бўлмайдиган оқибатлари ва ЖЙЮКлар тарқалишининг олдини олиш шунчалик осон бўлади.

Хламидия, сўзак ва захм касалликлари бактериал инфекциялардан келиб чиқади ва уларни антибиотиклар ёрдамида даволаш мумкин. Лекин генитал герпес, генитал сўгаллар ва ОИТВ/ОИТС каби бошқа ЖЙЮКлар вируслардан келиб чиқади ва буларни даволаб бўлмайди. Лекин баъзи дорилар ёрдамида бу касалликлар асоратини енгиллаштириш ва белгиларнинг пайдо бўлишини кечиктириш мумкин. Одам ўзини ЖЙЮК билан касалланганлигига шубҳа қилса, касалланганлигини тиббий кўрикдан ўтиб, аниқлаши керак. Бу билан у жинсий шеригининг ЖЙЮК билан касалланишининг олдини олиши мумкин.


ОИТВ/ОИТС тўғрисида

ОИТВ ёки Одам Иммунитет Танқислиги Вируси ва ОИТС ёки Ортирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми. ОИТВ одамдан одамга вирус орқали тарқаладиган юқумли касалликдир. Бу касаллик ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида учрайди ва базъи мамлакатларда оддий ҳолга айланиб бормоқда. Биз ОИТВ ва ОИТС ҳақида маълумотга эга бўлсак ва бу ҳақида оила аъзоларимиз ва дўстларимиз билан суҳбатлашиш орқали бу касалликдан ўзимизни ҳимоя қила оламиз.

ОИТВ – кўзга кўринмайдиган, вирус деб аталувчи микроб. ОИТС – одам ОИТВ вирусини юқтириб олгандан сўнг келиб чиқувчи касаллик.

ОИТВни юқтириб олганда, вирус одамнинг инфекцияларга қарши курашувчи ҳимоя тизимига хужум қилади. ОИТВ ҳимоя тизими ҳужайраларини секин аста ўлдириб боради ва бора-бора тана ўзини микробларга қарши ҳимоя қила олмайди. Одам маълум вақт давомида ўзини яхши ҳис қилиши мумкин, баъзи одамлар эса 5-10 йил давомида ўзида ҳеч қандай ўзгаришлар сезмаслиги мумкин. Лекин охир-оқибатда танангиз микробларга қарши курашиш қобилиятини йўқотади. ОИТВ одамлар кўпинча ўзлари билишмайди.

Сизда ОИТВ бор ёки йўқлигини аниқ билишнинг ягона йўли ОИТВ текширувидан ўтишдир. Агар сизга ОИТВ юққан бўлса, ўзингизни соғлом ҳис қилсангизда вирус сиздан бошқаларга юқиши мумкин. Одамнинг кўринишига қараб унинг ОИТВ билан касаллангани айтиб бўлмайди. ОИТВ/ОИТС даволаб бўлмайдиган касаллик.

Одам танасининг ҳимоя тизими заифлашиб, оддий инфекция ва касалликларга курашиш қобилиятини йўқотганда ОИТС келиб чиқади. ОИТС касаллигининг белгилари турли одамларда турлича бўлиши мумкин. ОИТС га учраган одам оддий касалликлар билан ҳам тездагина ётиб қолиши мумкин. Қуйида ОИТС билан оғриган беморларда учрайдиган кенг тарқалган касалликлар келтирилган. Агар бирор кишида бу касалликларнинг бирортаси кузатилса, бу одамнинг ОИТС билан касалланган дегани эмас:

– Капоши саркомаси (қон таначалари ва лимфоцитлар саратони)

– кўнгил айниши ва қайт қилиш

– нафас йўли касалликлари, жумладан, йўтал, сил, пневмония

– оғиз бўшлиғи ва томоқ инфекциялари, жумладан, учуқлар, ёрилишлар, замбуруғли инфекция

– руҳий хасталик ёки заифлик.


ОИТВ танага кирганда, организм вирусга қарши курашиш учун антитаналар (танага кирган ёд микробларга нисбатан организмда ишлаб чиқариладиган ҳимоя воситаси) ишлаб чиқаришини бошлайди. Қон таркибида антитаналар одатда 4-8 ҳафта, сўнг намоён бўлишга етарли антитаналар ишлаб чиқариш учун олти ойгача вақт ўтиши мумкин. ОИТВ текшируви қондаги ана шу антитаналарни аниқлашга қаратилади. Бу – одамнинг ОИТВ вируси билан касалланганини аниқлашнинг ягона усули. Агар ўзингизда ОИТВ мавжуд, деб шубҳа қилсангиз, албатта тиббий муассасага ёки аноним текширув марказига мурожаат қилинг. Ёдингизда тутинг, ОИТВ текшируви учун қўйидагилар бўлиши лозим:

– текширувдан олдин ва кейин маслаҳат бериш;

– сир тутиш, натижани сиздан бошқа ёки сиз хабардор қилишга қарор қилган одамлардан бошқа ҳеч ким билмаслиги лозим.

ОИТВ текширувидан ўткизишнинг афзалликлари:

– агар сизда ОИТВ йўқлиги аниқланса, ўзингизни бу вирусдан қандай ҳимоя қилишни ўрганасиз ва ҳеч қачон бу касалликка учрамайсиз;

– агар сизда бу вирус аниқланса, сиз:

ОИТВнинг атрофингиздагиларга тарқалишининг олдини оласиз

даволанишни эрта бошлайсиз

яшаш тарзингизга ўзгаришлар киритасиз ва узоқрок ҳаёт кечиришингиз мумкин

ўзингиз ва оилангиз келажаги учун режалар тузасиз.

ОИТВ касалланган одамларнинг тана суюқликларида яшайди, жумладан қон, уруғ (сперма) ва қин (аёллар жинсий органи) суюқлигида. Вирус шу суюқликлар бошқа бировнинг танасига қуйидаги йўллар орқали юқади:

– ОИТВ/ОИТС билан касалланган одам билан жинсий алоқа қилиш;

– стерилланмаган ёки ишлатилган игналардан (укол учун) фойдаланиш, бу айниқса гиёҳвандларда кўп учрайди;

– ОИТВ/ОИТС билан касалланган онадан ҳомилага ҳомиладорлик, туғруқ ёки эмизиш даврида;

– қон қуйишда ОИТВ/ОИТС билан касалланган одам қонини қуйиш;

– жамоат жойлари, яъни тиш шифокори, бошқа шифокорлар, сартарошлар, маникюр салонлари каби жойларда ОИТВ/ОИТС билан касалланган одам қони теккан ва стерилланмаган жиҳозларни ишлатиш.

ОИТВ/ОИТС қандай йўллар билан юқмайди:

– Тана контакти, қучоқлашиш ёки қўл бериб кўришиш

– Уст-бош ва кийимлар

– Жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланиш

– Шахсий гигиенага риоя қилмаслик.

ОИТСнинг қандай тарқалиши ва уни олдини олиш ҳақида аҳолининг етарли маълумотга эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Аммо ҳар кимса ҳам, уларга ОИТВ/ОИТС юқиши мумкинлигини тушунмасалар бу маълумотлар фойда бермайди.

Айбни қайсидир гуруҳга юклаш (жумладан, фоҳишалар, гиёҳвандлар) аҳоли орасида айнан ўша гуруҳларгина ОИТВ/ОИТС билан оғриши мумкин деган тасаввурни келтириб чиқаради. Албатта баъзи гуруҳларнинг ОИТС касаллигига йўлиқиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Масалан, фоҳишалар кўплаб одамлар билан жинсий алоқага бўлгани сабабли, улар бу вирусни юқтириб олиши эҳтимоли баланд. Лекин ОИТВ/ОИТС жамиятдаги барча одамларга хавф солади ва барча одамлар бу касаллика қарши курашишда маъсулиятли бўлиши лозим.

ОИТВ тарқалишини олдини олиш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилиши мумкин:

– Фақатгина сизга содиқ бўлган одам билан жинсий ҳаёт кечиринг

– Биттадан ортиқ жинсий шериги бўлган одам билан жинсий алоқада бўлганда, ҳар доим презервативдан фойдаланинг

– Томир орқали юбораладиган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилманг

– Даволанишда таблеткалардан фойдаланишга ҳаракат қилинг

– Укол ёки томизгичдан (капельницадан) фойдаланганда бир марталик шприц ва игна ишлатилаётганлигига ишонч ҳосил қилинг

– Стоматология ёки бошқа даволаш хоналари, сартарошхона ва маникюр салонлари каби жойларда стерилланган янги асбоблардан фойдаланишни талаб қилинг.

Читайте также: